Мадина Мумтознинг машинасига ўғри тушди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мадина Мумтознинг машинасига ўғри тушди

Мадина Мумтознинг машинасига ўғри тушди

“Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Мадина Мумтоз Instagram’даги шахсий саҳифаси орқали машинасига ўғри тушгани ҳақида хабар қилди, деб хабар беради “qalampir.uz”.

“Мана, бизнинг хайрли кун. Яратган ўғриларни тўғри йўлга бошласин. Келган бало шунга урсин. Машиналарни кўчада қолдирманг. Кунимиз хайрли, барокатли ва яхши кайфиятган бой бўлсин”, деб ёзади Мадина Мумтоз.

Маълумотларга қараганда, хонанда Chevrolet Captiva русумидаги автомобилини уйи яқинида қаровсиз қолдирган. Тунда эса ўғрилар машинанинг ойнасини синдириб, унинг ичидаги буюмларни ўғирламоқчи бўлишган. Хонанда воқеани қуйидагича изоҳлайди.

“Яхшиямки, машинада пул ва қимматбаҳо буюмларни қолдирмаган эдик. Ўғирлик юзасидан ҳуқуқ-тартибот органларига хабар бердик, айни дамда машинамни таъмирлатяпман”, дейди хонанда.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru