Ўзбек эстрадаси хонандаси Аҳмадбойга бағишлаб қўшиқ куйлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбек эстрадаси хонандаси Аҳмадбойга бағишлаб қўшиқ куйлади

Ўзбек эстрадаси хонандаси Аҳмадбойга бағишлаб қўшиқ куйлади

Ўзбек эстрадаси хонандаси Мурод Манзур Аҳмадбойга бағишлаб қўшиқ куйлади. Қўшиққа ишланган клип YouTube сайтида жойлаштирилган. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар берди.

Клипда осонгина пул топиш, бойлигини бир зумда кўпайтириш мақсадида Аҳмадбойга ўз машинасини топширган ва охир-оқибат панд еб қолган қаҳрамоннинг саргузаштлари кулгу остига олинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида молия пирамидаси ташкил этган, халқ орасида "Аҳмадбой" дея ном қозонган, ноқонуний валюта операциялари билан шуғулланиб келган Аҳмаджон Турсунбоев Тошкент вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинди.

У ва унинг ходимлари аҳолидан ҳеч қандай кафолат бермаган ҳолда энг камида 100 фоизлик йиллик устама билан қайтариш шарти билан миллий ва хорижий валютада пулларни қабул қилиб олган. Янада аниқроғи, томонлар бирор кор-ҳол содир бўлган тақдирда пул топшираётганларнинг яқинлари уларни қайтаришни талаб қилмаслигига келишган. Қўшимча равишда, Турсунбоев ойига 40 фоизлик устама билан хорижий валютада қарзга пул бериш билан ҳам шуғулланган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru