Муниса Ризаева дўконининг очилиш маросимини ўтказди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Муниса Ризаева дўконининг очилиш маросимини ўтказди

Муниса Ризаева дўконининг очилиш маросимини ўтказди

Аввалроқ, хонанда Муниса Ризаева “Monis” номли либослар дўкони очгани ҳақида хабар берган эдик. Тошкент шаҳрининг марказида жойлашган ушбу дўконда аёллар либослари сотилиши билан бирга, буюртма асосида тикиб ҳам берилади. Дўкон ташкил этилганига анча бўлган бўлсада, хонанда унинг очилиш маросимини ўтказмаган эди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар берди.

Кеча, 21 август куни Муниса Ризаевага тегишли модалар уйининг илк коллекцияси намойиши ва очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакиллари “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Нигора Исмоилова, Мадина Мумтоз, Умидахон, актрисалар Ҳалима Ибрагимова, Севара Солиева, телебошловчилар Лазиза Нозимхонова, Дилноза Саидова иштирок этди.
Муниса Ризаева дўконининг очилиш маросимини ўтказди

Подиумда модалар уйи ходимлари томонидан тикилган миллий ва замонавий услубдаги оқшом ва кундалик либослар ўрин олган. Муниса Ризаеванинг мухлислари тақдимотда намойиш этилган айрим либосларни хонанданинг эгнида ҳам кўришган.
Муниса Ризаева дўконининг очилиш маросимини ўтказди

Муниса Ризаева дўконининг очилиш маросимини ўтказди

Ижтимоий тармоқлар орқали тақдимотдаги таассуротларини ёзиб қолдираётган хонандалар коллекция манзур келганини айтишмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru