Гулчеҳра Эшонқулова ўғлига Истанбулдаги Султон Аҳмад масжидида азон ўқитди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Гулчеҳра Эшонқулова ўғлига Истанбулдаги Султон Аҳмад масжидида азон ўқитди

Гулчеҳра Эшонқулова ўғлига Истанбулдаги Султон Аҳмад масжидида азон ўқитди

Актриса Гулчеҳра Эшонқулова ўғил фарзандли бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Айни дамда турмуш ўртоғи Шароф Шарапов билан Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшаётган актриса бугун ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали шахсий ҳаётидаги янгилик билан бўлишди.

“Ҳаммага ширин табриклар учун катта раҳмат. Яна бир ширин, бахтли кунларимиздан бирини сизлар билан бўлишмокчимиз...

Бугун ҳаётим, турмуш ўртоғим билан ният қилиб қўйган яна бир ширин мақсадимизга эришдик. Ширинтой арслонимиз, кўзимизнинг нури ўғлимизга Туркиянинг Истанбул шаҳридаги тарихий ва энг гўзал Султон Аҳмад жоме масжидида азон ўқитдик”,—деб ёзди актриса ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасида.

Манба: Даракчи.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru