Шаҳзода Муҳаммедова бўлажак турмуш ўртоғи билан Хитойга жўнаб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Шаҳзода Муҳаммедова бўлажак турмуш ўртоғи билан Хитойга жўнаб кетди

Шаҳзода Муҳаммедова бўлажак турмуш ўртоғи билан Хитойга жўнаб кетди

Аввалроқ, актриса Шаҳзода Муҳаммедова ёш актёр Азамат Аҳроровга турмушга чиқаётгани, Азамат унинг қўлини сўрагани, актриса эса рози бўлгани ҳақида хабар берган эдик. “Тўй куни ҳали аниқ эмас, буни катталар ўзаро келишиб олишгач, маълум қиламиз”, деган эди Шаҳзода Муҳаммедова.

Маълумотларга қараганда, куни кеча актриса қаллиғи билан Хитойнинг Гуанжо шаҳрига жўнаб кетган. Актриса саёҳат давомидаги суратларини ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали омма эътиборига ҳавола этиб бормоқда. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар бермоқда.

Аввалига, Шаҳзода Муҳаммедова ижтимоий тармоқ орқали Хитойга янги фильмнинг суратга олиш ишлари учун жўнаб кетаётганини айтган эди. Бироқ актрисанинг тармоққа жойлаштираётган суратлари орасида тасвирга олиш майдончасини англатадиганлари йўқ. Либослар дўкони, ресторан, кўнгилочар жойлар, ҳатто, тасвирий санъатга алоқадор дўконларда тушилган суратлар орасида янги фильмга алоқадорини топа олмадик. Балки тўй олдидан саёҳатга отланган икки ёш эл орасида тарқалиши эҳтимолдан ҳоли бўлмаган миш-мишларга шу йўл билан барҳам бермоқчи бўлишгандир. Яна ким билади дейсиз...

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru