Дунё бўйича энг кўп ҳақ тўланадиган актёрлар рейтинги эълон қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Дунё бўйича энг кўп ҳақ тўланадиган актёрлар рейтинги эълон қилинди

Дунё бўйича энг кўп ҳақ тўланадиган актёрлар рейтинги эълон қилинди

Forbes журнали дунё бўйича энг кўп ҳақ тўланадиган актёрлар рейтингини эълон қилди, деб ёзади “Даракчи” нашри. Маълум бўлишича, бу мавсумда 64,6 миллион доллар ишлаб топган Дуэйн Жонсон энг омадли кино юлдуз деб топилган. Бу 2015 йилдаги кўрсаткичга нисбатан икки мартага кўпроқ ҳисобланади. Актёрга “Форсаж” фильмининг 2017 йилда намойиш этиладиган янги қисми ва “Бир яримта жосус” фильмлари омад келтирган.

Ўнталикдан қуйидаги актёрлар жой олган:
Жеки Чан (61 миллион доллар);
Мэтт Деймон (55 миллион);
Том Круз (53 миллион);
Жонни Депп (48 миллион);
Бен Аффлек (43 миллион);
Вин Дизель (35 миллион);
Шоҳруҳ Хон (33 миллион);
Роберт Дауни-кичкина(33 миллион);
Акшай Кумар (31,5 миллион).

Аввалроқ нашр йилнинг энг кўп ҳақ тўланган актрисалари рўйхатини эълон қилган эди. Унга кўра рўйхатнинг биринчи ўрнини Женнифер Лоуренс эгаллади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru