Севара Назархон Рио-2016 қаҳрамонлари билан селфи тушди (Фото) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Севара Назархон Рио-2016 қаҳрамонлари билан селфи тушди (Фото)

Севара Назархон Рио-2016 қаҳрамонлари билан селфи тушди (Фото)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон Андижон вилоятида ўтказилаётган мустақиллигимизнинг 25 йиллиги байрам тадбирларида иштирок этмоқда.

Хонанда Рио-2016 қаҳрамонлари Руслан Нуриддинов ва Хасанбой Дўстматов билан тушган селфисини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштирди. “Бизнинг чемпионлар камтар, ёш ва кучли”, дея изоҳлади хонанда суратни.
Севара Назархон Рио-2016 қаҳрамонлари билан селфи тушди (Фото)

Шу ўринда Руслан Нуриддинов ҳам ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Севара Назархонга миннатдорчилик билдирди. "Орзулар ушалади. Раҳмат сизга, Севара опа", деб ёзди Руслан ўзининг Instagram`даги саҳифасида.
Севара Назархон Рио-2016 қаҳрамонлари билан селфи тушди (Фото)

Шунингдек, Севара барчани мустақиллигимизнинг 25 йиллиги билан муборакбод этди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru