Райҳоннинг ўзбек тилидаги бошловчилик фаолияти мухлислар эътирозига сабаб бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Райҳоннинг ўзбек тилидаги бошловчилик фаолияти мухлислар эътирозига сабаб бўлди

Райҳоннинг ўзбек тилидаги бошловчилик фаолияти мухлислар эътирозига сабаб бўлди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева “Миллий тв” телеканалида иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик, дейилади "Даракчи" нашрида.

“Хит-парад” дастурини ўзбек тилида олиб бораётган Райҳоннинг бошловчилик фаолияти томошабинлар томонидан танқид остига олинди. Хонанданинг Instagram`даги саҳифасига жойлаган видеороликка аксарият мухлислар танқидий изоҳлар ёзиб қолдирмоқда:

“Ўзбек тилини билмаган инсон твда ишлаши ғалатику. Қўшиқни бузиб айтганига чидаётгандик. Энди твда ўзбекчани бузиб гапиришига ҳам чидарканмизда. Твда тузукроқ ўзбекчани биладиган журналист йўқ бўлса, телеканал очиб нима қилишаркин?”.

“Ўзбекчани ўрганинг. Уятмасми ўзбек каналида, Ўзбекистонда яшаб. Руслар ўзбекчани сиздан яхшироқ билади”.

“Ассалому алайкум, Райҳон опажоним. Ижодингизни жудаям қаттиқ ҳурмат қиламан. Сиз телевизорга чиқсангиз бошқа каналга олмай кўраман. Бир илтимосим, ўзбек бошловчиси бўлишдан воз кечинг, русчада олиб боришга рози бўлинг. Миллий телеканалимиз ва ўзбек тилини ерга уриб, шарманда қилманг. Танқидни тўғри қабул қилинг. Қўшиқ айтишда давом этганингиз маъқул. Бошловчиликни ўз усталарига топширинг”.

Маълумот учун, хонанда Райҳон бугун таваллуд айёмини нишонламоқда. Фурсатдан фойдаланиб, “Zamin.uz” таҳририяти номидан хонандани туғилган куни билан табриклаймиз.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru