18:27 / 18.09.2016
19 616

“Миллион”нинг концерти кунларига яна уч кун қўшилди

“Миллион”нинг концерти кунларига яна уч кун қўшилди

Аввалроқ, “Миллион” жамоаси ўзининг узоқ кутилган концерт дастурини тақдим этишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар берган эдик. 14-18 сентябрь кунларига белгиланган концерт дастури айни кунларда “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтмоқда. Жамоанинг навбатдаги концерт дастурини нафақат мухлислар, балки “Миллион”чиларнинг ўзи ҳам орзиқиб кутгани рост. Шу сабаб концерт кунларига яна 3 кун қўшилди. Бу ҳақда жамоа аъзоси Даврон Кабулов ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар бермоқда.

“Мухлислар талабига биноан “Миллион” жамоасининг “Истиклол” саройида бўлиб ўтаётган концертига яна 3 кун қўшилди узоқ танаффус ва концертнинг биринчи кунидаги техник камчиликларга қарамасдан, бизни ёлғизлатиб қўймаган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман!”, деб ёзади Даврон Кабулов.

Маълумотларга қараганда чипталар савдоси аллақачон бошланган. Қолаверса, жамоа аъзолари 17-18 сентябрь, шанба ва якшанба кунлари концерт дастурини икки маҳал, яъни соат 15:00 ва 19:00 да тақдим этишмоқда.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Миллион”нинг концерти кунларига яна уч кун қўшилди