00:17 / 23.09.2016
10 832

Обид Асомов “Фонтамас” фильми собиқ Иттифоқ даврида “запрет”да бўлганини айтди

Обид Асомов “Фонтамас” фильми собиқ Иттифоқ даврида “запрет”да бўлганини айтди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов айни кунларда ТВ ва радиоларда эмас, аксинча, ижтимоий тармоқларда анча фаол. Қизиқчи ҳаётида рўй бераётган воқеалар ҳақида Instagram орқали хабар бериб боришга ўрганган. Бундан ташқари эътирозларини ҳам интернет орқали ёзишга одатланган, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.

Қизиқчи бу сафар ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасига “Фонтамас” фильмидан лавҳа жойлаштириб, бу картина Ўзбекистон мустақиллик эришгунга қадар ТВда берилмаганини айтган.

“Бир вақтлар бутун дунёни ларзага солган “Фантомас”! СССР пайтида бу фильм коммунистик ғояларга тўғри келмагани учун “запрет”да бўлган. 1989 йил биринчи марта кўрганман. Мана, энди йиллар ўтиб, Луи де Фюнес ўзбек тилида мени овозим билан гапиряпти”, деб ёзади Асомов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Обид Асомов “Фонтамас” фильми собиқ Иттифоқ даврида “запрет”да бўлганини айтди