11:04 / 23.09.2016
11 167

«Дунё бўйлаб» телеканалининг ёлғонларини фош этишмоқда

«Дунё бўйлаб» телеканалининг ёлғонларини фош этишмоқда

Интернет тармоғида шоу-бизнес оламини ёритиб борувчи журналист Ёдгорбек Юксал «Дунё бўйлаб» телеканалининг баъзи камчиликларини санаб ўтди. «Аслида бу мавзуга аввалрок қўл урмоқчи эдик. Чунки кўплаб телеканалларда иштирок этаётган шахснинг ёки қўшиқчи хонанданинг исми ва фамилияси хатолик ва нотўғри ёзиш билан кўрсатиляпти. Ҳаттоки “Об- хаво” маълумотлари календарда йўк санага ҳам берилмоқда» деб ёзади журналист shok.uz саҳифасида.


«Мухлисларимиз юборган бу суратда “Дунё бўйлаб” телеканали бир шахсни икки хил исм ва фамилия, икки хил касбда халққа кўрсатишмоқда. Мазкур каналнинг ходимлари титр ёзишаётганда ухлаб қолишганми ёки бир аёл кишини икки хил кўринишда, икки хил исмда, икки хил касбда кўришганми?! Суратларга яхшилаб разм солинг ёки биз адашяпмизми…. Ёки телеканалда фикр билдираётган аёл ўзини икки хил касбда, икки хил исм ва фамилияда таништирдимикан?! Касбга эътибор берадиган бўлсак шифокор билан косметолог қайсидир бир жиҳатдан маълум мақсадларда бир бўлиши мумкин аммо, исм ва фамилия икки хил бўлиши ажабланарли. Боз устига бечора аёл бир хил кийимда бир жойда ўтирибди.»

Манба: Diydoraziz.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Дунё бўйлаб» телеканалининг ёлғонларини фош этишмоқда