Леди Гага қаллиғи унга турмуш қуриш таклифини қандай билдиргани ҳақида гапириб берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Леди Гага қаллиғи унга турмуш қуриш таклифини қандай билдиргани ҳақида гапириб берди

Леди Гага қаллиғи унга турмуш қуриш таклифини қандай билдиргани ҳақида гапириб берди

14 февраль куни қўшиқчи Леди Гага актёр Тейлор Кинни билан унаштирилгани ҳақида хабар берган эдик. «Сегодня.ua» ёзишича, хонанда қаллиғи унга турмуш қуриш таклифини қандай билдиргани ҳақида гапириб берди.

Актёр бу масалага ижодий ёндашиб, Леди Гагани чув тушириш имкониятини қўлдан чиқариб юбормаган: йигит унга дастлаб бриллиант ўрнига конфет қадалган ўйинчоқ узукни тақдим қилган.

«Мен ҳис-ҳаяжондан йиғлаб ҳам юбордим ва ‘Ҳа!’ деб жавоб бердим, шундан кейингина у бриллиант кўзли узукни чиқарди. Лекин мен конфетлисига ҳам рози эдим», — деди Леди Гага.

Шунингдек, хонанда унаштирув унинг ҳаётини яхши томонга буриб юборганини таъкидлади: «Севсанг ва бунга жавобан севилсанг, барчаси яхшиланиб кетади».

Манба: www.daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru