Disney киностудияси “Қирол Шер”нинг янги қисмини суратга олади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Disney киностудияси “Қирол Шер”нинг янги қисмини суратга олади

Disney киностудияси “Қирол Шер”нинг янги қисмини суратга олади

Disney киностудияси «Қирол Шер» мультфильмини суратга олишни режалаштираётганини тасдиқлади. Картина режиссёри этиб Жон Фавро тайинланган. Бу ҳақда "Кун" хабар берди.

Disney вакилларининг хабар беришларича, “Қирол Шер”ни суратга олиш, шунга ўхшаш картиналар, масалан, “Жунглей китоби”, “Малефисента” ва “Оппоғой”, шунингдек, 2017 йил катта экранларга чиқадиган “Соҳибжамол ва маҳлуқ” картиналарининг муваффақияти билан боғлиқ.

Янги “Қирол Шер” ўзида оригиналь мультфильмдан бир қанча қўшиқ ва мусиқаларни мужассамлаштиради. Унинг экранларга чиқиш санасига ойдинлик киритилмаган.

Маълумот учун: “Қирол Шер” — Disney киностудиясининг дунёга машҳур ва оммабоп картиналаридан бири ҳисобланади. 1994 йилда у мульфильмлар учун рекорд сумма, деярли миллиард доллар маблағ жамғарган эди. Фильм иккита «Оскар», учта «Олтин глобус» ва учта «Грэмми» мукофотларини қўлга киритган. Унинг саундтреки устида Ханс Циммер ва Элтон Жонлар ишлаган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru