14:47 / 02.10.2016
8 764

Покистон кинотеатрларида ҳинд фильмлари намойиши ман этилди

Покистон кинотеатрларида ҳинд фильмлари намойиши ман этилди

Покистоннинг йирик кинотеатрлари мамлакат қуролли кучлари билан бирдамлик рамзи сифатида ҳинд фильмлари намойишини ман этди. Тақиқ пойтахт Исломобод ва Карачи, Лаҳор шаҳарларида жорий этилди. Бу ҳақда «Дарё» маълум қилди.

Кинозаллар тармоқлари ва алоҳида кинотеатрлар ҳинд фильмларини камида бир неча ҳафта ёки икки давлат ўртасидаги муносабатлар изга тушмагунича кўрсатмасликларини маълум қилди. Айни пайтда, кинотеатрлар эгалари ушбу қарордан молиявий жиҳатдан зарар кўриши мумкинлигини яширмаяпти — Болливудда ишлаб чиқарилган фильмлар Покистонда жуда оммалашган. Мамлакат киносаноати қўшни давлат билан рақобатлашишга ҳаракат қилмоқда, бироқ ҳозирча бунинг уддасидан чиқолмаяпти.

Бундан аввалроқ Ҳиндистон продюсерлари ассоциацияси покистонлик актёрларга Болливудда ишлаш ман этилишини эълон қилганди.

Икки давлат ўртасидаги муносабатлар террорчилар 18 сентябрь куни Кашмирда ҳинд ҳарбийларига ҳужум қилиб, 18 кишини ўлдирганидан сўнг таранглашди. Ҳиндистон томони бунда Покистонни айблади. Мазкур ҳодисадан сўнг назорат чизиғида бир неча бор отишмалар юз берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Покистон кинотеатрларида ҳинд фильмлари намойиши ман этилди