Тошкентдаги ресторанлардан бирида ишловчи маврикиялик йигит “Голос” лойиҳасида ҳакамларни лол қолдирди (Видео) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентдаги ресторанлардан бирида ишловчи маврикиялик йигит “Голос” лойиҳасида ҳакамларни лол қолдирди (Видео)

Тошкентдаги ресторанлардан бирида ишловчи маврикиялик йигит “Голос” лойиҳасида ҳакамларни лол қолдирди (Видео)

Россиянинг ОРТ телеканалидаги “Голос” лойиҳасида асли маврикиялик бўлган, айни пайтда Тошкентдаги ресторанлардан бирида ишловчи Хенсли Пойнен иштирок этди. Унинг ижросидаги “Wake me up” қўшиғи Григорий Лепс, Дима Билан, Полина Гагарина ва Леонид Агутиндан иборат ҳакамлар ҳайъатини лол қолдирди.

Хенсли қўшиқни бошлаши билан Полина Гагарина уни танлашини маълум қилиб, у томонга ўгирилди. Бироздан сўнг Леонид Агутин ҳам Хенслига устозлик қилиш истагини билдирди. Хенслининг ажойиб ижроси уларнинг барчасига манзур бўлган эди.

Қўшиқни ижро этиб бўлгач, Хенсли асли маврикиялик эканлигини, айни дамда Тошкент шаҳридаги ресторанлардан бирида қўшиқ куйлашини айтди. Леонид Агутин “Тошкент бу шаҳар номими ёки ресторан?” деб савол берди. Бунга жавобан Хенсли Тошкент Ўзбекистон пойтахти эканлигини айтди. Леонид Агутиннинг бу саволи бироз мантиқсиз эшитилди. Сабаби, мазкур лойиҳада бундан аввал ҳам бир неча марта тошкентлик хонандалар иштирок этган.

Полина Гагарина Хенслининг ёнига бориб, уни танлашини сўради. Табиийки, Хенсли Полинанинг илтимосини ерда қолдирмади.

Хенсли ижросидаги қўшиқни қуйида тинглаб, томоша қилишингиз мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru