Даврон Кабуловнинг турмуш ўртоғи билан тушган сурати шов-шувларга сабаб бўлмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Даврон Кабуловнинг турмуш ўртоғи билан тушган сурати шов-шувларга сабаб бўлмоқда

Даврон Кабуловнинг турмуш ўртоғи билан тушган сурати шов-шувларга сабаб бўлмоқда

“Миллион” жамоаси аъзоси, журналист Даврон Кабулов шу йил бўйдоқлар сафидан чиққан эди. Даврон ва Эъзозанинг висол оқшомлари 23 май куни бўлиб ўтди.

Кеча Кабулов ижтимоий тармоқларга турмуш ўртоғи билан тушган навбатдаги суратини жойлаштирди. Унинг ушбу сурати аввалигиларига қараганда кўпроқ муҳокамага сабаб бўлди, дейилади "Qalampir.uz" хабарида. Кабулов сурат остига шундай изоҳ қолдирган.

“Юр. Кетамиз. Вақт бўлди. Етар шунча муштоқлик. Кетганда ҳам... Яхшилар кўнглини ҳавасга тўлдириб, ёмонларнинг кўзларини ҳасадга ўйдириб кетамиз, юр?! Ортимиздан яхшилик, қувонч ва омадни эргаштириб юрамиз...

Ғам ва дарддан олислаб,
Куздан баҳорни излаб,
Бахт деган... яқин бир манзилни кўзлаб,
Одамларга чин севги қудрати ҳақида сўзлаб...
Кетамиз. Юр?”

Бу билан Даврон Кабуловнинг нимага шаъма қилаётганини тушуниш бироз қийин. Агар уни ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб бораётган ва суратга изоҳ қолдираётганларнинг фикридан келиб чиқиб муносабат билдирсак, бизнингча, Кабулов турмуш ўртоғи билан саёҳатга йўл олиш учун таёргарлик кўрмоқда.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru