13:47 / 10.10.2016
10 973

Шаҳзода Матчонова: «Севган инсоним мени шу ҳолимча севиб қолган»

Шаҳзода Матчонова: «Севган инсоним мени шу ҳолимча севиб қолган»

Ўзбек кино олами ва шоу-бизнесининг биллур қизчаси Шаҳзода Матчонова уни озғин дея танқид қилганлар учун ижтимоий тармоқда жавоб қолдирди. Бу ҳақда "Дийдоразиз" сайти хабар берди.

“Менга ҳар доим озғинлигим ҳақида айтишади. Одатда бундай гаплар аёллардан чиқади. Яна бу аёлларнинг ўзлари бутун умр парҳезда ўтиради. Албатта мен бундай гаплардан хафа бўлмайман. Шахсан менга мана шундай хушбичим бўлиш ёқади. Худо мени шундай яратган, менга ўзимнинг гавдам ёқади ва мен ўзимни ҳеч қачон овқатдан тиймайман. Мен истаган нарсамни ейман. Айтганча, севган инсоним мени шу ҳолимча севиб қолган ва ҳеч қачон семириб кетмаслигимни сўрайди. Мен ўзим ҳеч қачон бировларга маслаҳат бермайман, уларни ўқитмайман ва танқид қилмайман. Мен учун агар инсоннинг қалби чиройли бўлса, ундаги барча нарсалар гўзал бўлади”,—деб ёзди Шаҳзода ўзининг Instagram`даги саҳифасида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шаҳзода Матчонова: «Севган инсоним мени шу ҳолимча севиб қолган»