Хонанда Райҳоннинг эфир ортидаги ҳаракатлари акс этган видео ўзбек тилида яхши гапира олмаслиги учун танқидга учради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хонанда Райҳоннинг эфир ортидаги ҳаракатлари акс этган видео ўзбек тилида яхши гапира олмаслиги учун танқидга учради

Хонанда Райҳоннинг эфир ортидаги ҳаракатлари акс этган видео ўзбек тилида яхши гапира олмаслиги учун танқидга учради

Ўзини телебошловчиликда ҳам синаб кўраётган хонанда Райҳон хит-парадлар дастуридаги эфир орти ҳаракатлари акс этган видеони Инстаграм саҳифасига жойлади, деб хабар берди "daryo.uz".

30 мингдан кўпроқ марта кўрилган видео остида хонандани кузатиб борувчи Инстаграм фойдаланувчилари икки тоифага бўлиниб қолди. Уларнинг аксари Райҳоннинг хатти-ҳаракати ўзига ярашганини айтиб, уни олқишлаган бўлса, қолган қисми хонандани кескин танқид остига олди.

“Ўзбек тилини ўргатинглар, неча йилдан буён ўзбекча қўшиқ айтади, нима деяётганини эса тушунмайди”, — деб изоҳ қолдирган фойдаланувчилардан бири.

Бошқаси эса Райҳонга ўзбек тилида ўхшамаган дастур олиб боргандан кўра, яхшиси рус тилидаги лойиҳалардан бирида ўзини синаб кўришни маслаҳат берган.

Изоҳлар орасида уят, яхши эмас, чиройли иш эмас каби сўз ва жумлаларни учратиш мумкин.

“Райҳон ҳеч қачон ўзбекчани билмаган. Рус қўшниларим бор, ўзбек тилида бемалол сўзлаша олишади. Кимгадир насиб қилар экан, кимга эса йўқ”, — деб рус тилида ҳам ёзилган.

Кейинроқ Райҳон Инстаграм саҳифасига бошқа бир суратини жойлаб, унга шундай изоҳ ёзди:
Хонанда Райҳоннинг эфир ортидаги ҳаракатлари акс этган видео ўзбек тилида яхши гапира олмаслиги учун танқидга учради

“Баъзида расво изоҳларни ўқиб, ҳайрон қоламан. Инсондан нечоғли нафратланиш мумкин, агар сен у инсон билан умуман таниш бўлмасанг? Наҳотки ҳамма нарса ўзингизга қайтиб келишини тушунмасангиз? Сиз мендан фақатгина гуноҳларимни олмоқдасиз ва бунинг учун мен сизлардан миннатдорман. Мени кўролмайдиган инсонларнинг барчасига бахт ва муҳаббат тилаб қоламан. Балки шунда қанчалар адашганингизни тушуниб етарсиз. Сизларни самимий севаман ва барчангизни ҳурмат қиламан”.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru