Матбуот Нилуфар Усмоновани кўкрагидан қорнига тушди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Матбуот Нилуфар Усмоновани кўкрагидан қорнига тушди

Матбуот Нилуфар Усмоновани кўкрагидан қорнига тушди

Яқиндагина матбуотда (йирик номдор нашр ва интернет сайтларида) Нилуфар Усмонованинг кўкраги очиқ кийим кийгани гап-сўз бўлган эди. Энди матбуот бироз пастга Нилуфар ҳонимнинг «қорнига тушди».
Қайси сайтни очманг Нилуфар Усмонова тўртинчи фарзандига ҳомиладор эканлиги ҳақидаги янгилик ва суратга кўзингиз тушади. Асосан сиёсий янгиликлар етказувчи номдор сайтлар ҳам энди қўшиқчининг (қорнини) ҳомиласини муҳокама қилиб суратини жойламоқда. Авваламбор, бизда ҳомиладорлик бироз пинҳон тутилади. Уни ошкор қилиб жар солгани одатда аёллар уялади. Бундан ташқари кўз тегиши ҳам бор нарса.
Бундай нозик масалалар жиддий сайтларга ҳам чиқиб кетгани кишини ҳайрон қолдиради. Савия даражасида кўкракдан қоринга ҳам тушдик, бу кетишда янаям пастлашиб кетмасак бўлгани.

Манба: Diydoraziz.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru