8 224
Чечен ёзувчиси «Аватар» фильми унинг асаридан ўғирланганини айтиб, Кэмерондан фойдани бўлишишни талаб қилди
Чечен ёзувчиси Руслан Закриев «Аватар» фильмининг режиссёри Жеймс Кэмерондан плагиат учун 1 миллард доллар ундиришни режалаштирмоқда, деб хабар берди «Лентач».
Ёзувчи Кэмеронни фильм сценарийси учун ўзининг «Махфий қурол» асарини асос қилиб олганликда айбламоқда. Унинг сўзларига кўра, романни 1996 йилда ёзишни бошлаб, 2002 йилда интернетда эълон қилган. Ҳозирда суд учун материаллар тўпланмоқда. Чеченистон ёзувчилар уюшмаси фильмнинг ва романнинг баъзи саҳналари ўхшашлигини қайд этган.
«Кэмерон фильмдан ишлаган 3 миллиард долларнинг учдан бир қисмини бизга бериши керак. Мен киностудия очиб, фильм олишни истайман. Менинг асарларим кўп, киностудиям эса йўқ», − деди Закриев.
Ёзувчи экспертиза натижаларини олиб, Кэмеронга мактуб ёзган. Унинг сўзларига кўра, Кэмерон жавоб ёздими, демак ниманидир яширмоқда. Режиссёр фильм устида ишлаш 1994 йилда бошланиб, техник имкониятлар чеклангани туфайли 10 йилга тўхтаб қолганини эслатган ва Закриевга уни плагиатда айблаган ёзувчилар навбатида туришига тўғри келишини маълум қилган.
Манба: www.daryo.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди