13:30 / 29.10.2016
7 175

Ҳурматли шоуменлар машҳур бўламан деб аёлларнинг этагига ёпишманг

Ҳурматли шоуменлар машҳур бўламан деб аёлларнинг этагига ёпишманг

Кечагина деярли ҳеч ким танимаган санъаткор қайсидир машҳур юлдуз билан алоқаси туфайли бугун машҳур бўлиб турса. Кинони кассабоп қилиш учун машҳур хонандага уйланиш ҳақида овоза тарқатилса, сўнг эса орамизда ҳеч қандай ҳис туйғулар йўқ деса. Шу орқали элнинг оғзига тушмоқчи бўлган санъаткорлар юлдуз бўлишнинг бошқачароқ йўли, меҳнат ва иқтидорга таяниш усуллари ҳақида ўйлаб кўришса бўларди. Балки муносабатлар чиндир аммо, биринчи, иккинчи турмуш, муносабатлар, ҳис туйғулар қачондан арзон ПИАРга айлана бошлади? Миллатимизда муқаддас саналган оила нима учун арзон ПИАРга ўлжа бўлиб хизмат қилмоқда?
Тошкент ҳокими кечагина пойтахтда ажримлар сони кўплиги, оқибатда орада болалар етим қолаётгани ҳақида куйиниб гапириб унга қарши курашиш йўлларини излаётганда, айнан шу оилаларга ўрнак кўрсатиб «ажрашди», «учрашди», «севишди» деб тескари тарғибот билан шуғулланаётган ПИАРчилар ўзлари нима қилаётганларини биладиларми? Тошкентда ажрашишлар сони кўпайган, бу балки айни шу тарғиботларнинг ажрашишнинг қўрқинчли эмаслиги, ёлғиз оналик, ва иккинчи учинчи турмушларни оддий ҳаётий воқеадек қабул қилишга ўргатиб келаётган хориж сериаллари ва шоу-бизнеснинг енгилтак ҳаётининг тарғиботи натижалари эмасмикан?
Санъат оламида ҳам саноқли шахслар иқтидори билан машҳур бўляпти аксарият юлдузларнинг оғизга тушишларига ёлғон муносабатлар ёки тўрт девор ичидаги гапларнинг газета журнал муқоваларини безаётгани сабаб бўлмаяптими? Кечагина 10 киши танимаган одам бугун машҳур аёлнинг этагига осилиб тонгда шоу юлдузи бўлиб уйғонса. Баракалла ПИАРчилар! Одамларга ҳам қойилман фалончининг янги эр топганини бир кунда бир сайтда 70 минг киши ўқиса, бошқасида 100 мингга яқин одам қизиқса мана сизга 170 минг ўқувчининг савияси.

Оддий мухлис

Манба: Diydoraziz.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ҳурматли шоуменлар машҳур бўламан деб аёлларнинг этагига ёпишманг