Фарҳод Алимовнинг 29 октябрь куни хонанда Райхонга уйланаётгани эмас, тўйда бошловчилик қилаётгани исботланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Фарҳод Алимовнинг 29 октябрь куни хонанда Райхонга уйланаётгани эмас, тўйда бошловчилик қилаётгани исботланди

Фарҳод Алимовнинг 29 октябрь куни хонанда Райхонга уйланаётгани эмас, тўйда бошловчилик қилаётгани исботланди

Эстрадамизнинг латофатли, гўзал хонандаси Райҳон Ғаниева ва бошловчи Фарҳод Алимовнинг турмуш қураётганлари билан боғлиқ хабарлар ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли мавзусига айланди, десак муболаға бўлмайди.

ОАВда уларнинг 29 октябрь куни турмуш қураётгани ҳақидаги мақолалардан сўнг, телефон орқали боғланиб, куёв бўлмиш, Фарҳод Алимовдан “29 октябрь куни ҳақиқатдан ҳам тўйми?”, деб сўраганимизда, у айни хабарни рад этди.

“Яхши, унда 29-октябрь куни нима билан банд бўласиз? деган саволимизга эса у “Ўша куни Яккасарой тўйхонасида бўладиган тўй тадбирида бошловчиман”, дея жавоб берганди.

Ушбу хабарни эътиборингизга ҳавола этганимиздан сўнг, мақола бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам тез фурсатда тарқалди. Гарчи Фарҳод Алимов 29 октябрь куни одатий иш куни эканини айтган бўлсада, мухлисларнинг аксарияти тўй айнан ўша санада бўлаётгани, бу гаплар одамлар эътиборини жалб қилмаслик учун айтилаётгани ҳақидаги фикрларни билдирди.

29 октябрь куни кечки соатларда Фарҳод Алимов таҳририятимизга Яккасарой тўйхонасида актриса, бошловчи Дилноза Кубаева билан ҳамкорликда тўй тадбирини олиб бораётган тасвирланган фотосуратларни юборди. Биз мухлислар ичида “сурат қалбаки" дегувчилар топилади, деган фикрда суратларни эътиборингизга ҳавола этмадик.

Кеча, 30 октябрь куни эса у айни суратни ўзининг Instagram’даги саҳифасига жойлаштирди ва сураткашга ажойиб суратлар учун миннатдорчилик билдирди.

Бу эса 29-октябрь куни Яккасарой тўйхонасида бошловчилик қилиши ҳақидаги сўзларининг рост эканини тасдиқлайди.

Содиқ мухлислар, айни фотолардан сўнг, Райҳон Ғаниева ва Фарҳод Алимовнинг тўй тадбиридан бехабар қолдик деб, хавотир олиб ўтрманг. Тўй келаётган яқин ойлар ичида бўлиши кутилмоқда. Бу тўй ҳақида сизга албатта хабар берамиз.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru