20:54 / 01.11.2016
8 295

Истиқлол саройидаги бошқаларга ўхшамаган ҳақиқий концерт (Фото)

Истиқлол саройидаги бошқаларга ўхшамаган ҳақиқий концерт (Фото)

Фонограмма орқали қўшиқ, ярим-яланғоч кийимда рақсга тушган йигит-қизлар ва ўртада микрафон ушлаб турган қўғирчоқ хонанда. Айни шундай томошага бугун кўпчилик пул ва қимматли вақтини сарфлаб чипта олиб Истиқлол саройига тушади. Ҳар кимнинг диди, танлови бор. Аммо, шу каби концертларга ўрганиб қолдик, мухлислар шуни “еб” ўрганган деган хонандалар янглишади, дейилади "Дийдоразиз" нашрида.
Кечагина 28-29 октябрь кунлари Истиқлол саройида “Куз гуллари” номли концерт дастурини тақдим этган Жаҳонгир Отажонов айни ҳақиқатни исботлаб берди. 5 ой ичида иккинчи маротаба концерт бераётган хонанда концерт залини бемалол тўлдира олди.

Ҳар икки қўшиқнинг бирида мухлислар олдига отилиб чиқиб, улар билан бирга куйлаб зални жонлантирди. Мухлислар жонли ижро завқини ҳис этишди. Ананага мувофиқ зал ортиқча декорация қилинмади, ҳамда махсус либослар билан чиқмади.

Қўшиқлар орасида ғазалга басталанган тароналар ва модерн реп-поп услубларига хос куйлар ҳам бор эди. Энг асосийси мухлислар хонандани тушунди уни қабул қилди ва маданий ҳордиқ чиқарди. Буни томошабинларнинг олқишлари-ю, жўр бўлиб куйлашларидан сезиш мумкин эди. Кўпчилигмиз яхши биламиз, хонандани сўнгги қўшиғи тугай демасдан мухлисларнинг кетишга тараддудланадиган одатлари бор. Аммо, Жахонгирнинг мухлислари ундай қилмади. Дастур ҳам шунга арзирли эди. Жаҳонгир Отажонов концерт олди матбуот анжуманида ҳар 4 ойда “Истиқлол” саройида концерт беришини маълум қилган эди. Шундай экан, бахор кезлaрида хонандадан яна шундай жонли ижро маҳоратини кутиб қоламиз.



Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Истиқлол саройидаги бошқаларга ўхшамаган ҳақиқий концерт (Фото)