12:25 / 09.11.2016
9 240

Муниса Ризаева: «Дўстларимга ишонч қолмади, улар фақат ўз ҳаловатини ўйлайдиган худбинлар…»

Муниса Ризаева: «Дўстларимга ишонч қолмади, улар фақат ўз ҳаловатини ўйлайдиган худбинлар…»

Хонанда Муниса Ризаеванинг Instagram ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирган фикрлари хонанданинг аксарият кузатувчилари эътиборини тортди, деб ёзади «Дарё» нашри. Мунисанинг тушкун кайфиятдаги сўзлари унинг мухлисларини бееътибор қолдирмади.

«Мангулик… Негадир доимо энди топдим деганимда жуда тез йўқотдим. Дўстларимга қолмади ишонч, фақат ўз ҳаловатини ўйлайдиган худбинлар улар. Сув тубидаги қумлар унинг сатҳига кўтарилиб сувнинг асл кўринишини ифлослантирганидек, баъзи бир дўстлар ҳам ниқобини вақт ўтган сайин ечиб ўзларини аслида мангу қандай бўлганликларини ошкора кўрсатишади. Юрагимга камон ўқи санчилса ҳам рози эдим, аммо дўстларим томонидан берилган зарбага тайёр эмас эканман. Уларга бўлган муносабатимни миннат қилмайман-у, аммо маълум бир вақт ўз қадримга шунчалар ачиндимки, бу мени майда молекула зарралари сингари парчалаб юборди…Энди мангу афсуслар дарёсига ғарқ бўлдим!!!»,—деб ифодалайди Муниса афсус-надомат акс этган руҳий ҳолатини.

Мазкур постга ёзилган изоҳлардан бирида Мунисанинг мухлиси ундан қачон турмушга чиқишини сўраган. Мазкур саволга жавобан у: «Пешона!!! Аллоҳ ўзи билади қачон, нима, қанақа! Сиз ўзингизнинг ҳаётингизга қараб юринг, илтимос!!! Бу менинг ҳаётим, сизники эмас!!!»,—дея жавоб берди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Муниса Ризаева: «Дўстларимга ишонч қолмади, улар фақат ўз ҳаловатини ўйлайдиган худбинлар…»