Хитойлик машҳур актёр Жеки Чан 12 ноябрда Лос-Анжелесдаги тантанали маросимда фахрий "Оскар" билан тақдирланади. Бу ҳақда Kun.uz сайти хабар бермоқда. Таъкидланишича, "Оскар" мукофоти комиссияси актёрни кинематограф ривожланишига қўшган улкан хизматлари учун тақдирлашга қарор қилди.
Актёр 100 дан кўпроқ фильмларда суратга тушган, улардан кўпида ҳам режиссёр, ҳам продюсер, ҳам сценарийнавис ва қўшиқчи сифатида иштирок этган.
Кинематографдаги улкан хизматлари учун "Оскар" мукофоти 1948 йилда жорий қилинган.
Аввалроқ Чан Москвага ташриф буюриб, Хитой киноси фестивали очилиш маросимида иштирок этди. Бу фестивалда бошқа фильмлар қаторида Чан бош роль ижро этган ва режиссёрлик қилган "Из ортидан" фильми тақдим қилинган. Россия телеканалларидан бири ташриф чоғида Чанга бир қути музқаймоқ совға қилган. Чан бунга жавобан ҳеч қандай парҳезларга амал қилмаслигини ва ўзини бу ширинлик билан тез-тез хурсанд қилиб туришини тан олган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда