Айни кунларда “Истиқлол” санъат саройида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг навбатдаги яккахон концерт дастури бўлиб ўтмоқда.
Хонанданинг концертини томоша қилиш ва уни қутлаш мақсадида кўплаб мухлислари қатори шоу-бизнеснинг таниқли вакиллари ҳам ташриф буюрмоқда. “Ниҳол” мукофоти совриндори Достон Убайдуллаев ҳам ҳамкасбининг концертига ташриф буюриб, Раҳматуллаевнинг онасига гул тақдим этди.
Айни ҳолат тасвирланган суратни Убайдуллаев ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштираркан, марҳум онасини хотирлади, ўз концертида онасига гул тақдим этиш насиб этмаганини айтди.
“Онам оламдан ўтиб кетганларига қарийб 23 йил бўлди. Яратган раҳматига олган бўлсин. Ўзим концерт берганимда, онам ёнимда бўлсалар, гул берсам, деган армоним бор эди. Бугун дўстим Улуғбек Раҳматуллаев менга бу имкониятни берди. Дўстимнинг онасига гул бердим ва бу орзум ушалди. Дўстимнинг онаси менинг ҳам онам эмасми...”, деб ёзади Достон Убайдуллаев. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди