«Ўзбекнаво»: Ҳазиллари меъёрдан ошиб кетгани учун «Миллион»нинг лицензияси олиб қўйилган эди. Улар ўз айбини тушуниб етди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Ўзбекнаво»: Ҳазиллари меъёрдан ошиб кетгани учун «Миллион»нинг лицензияси олиб қўйилган эди. Улар ўз айбини тушуниб етди

«Ўзбекнаво»: Ҳазиллари меъёрдан ошиб кетгани учун «Миллион»нинг лицензияси олиб қўйилган эди. Улар ўз айбини тушуниб етди

«Миллион» қизиқчилар жамоаси лицензияси 2014 йил сентябрида тўхтатилган эди. 2016 йил сентябрида эса жамоа «Ўзбекнаво»дан лицензиясини қайтариб олгани маълум бўлди ва улар янги концерт дастурини тақдим этди.

Журналист Феруз Муҳаммад «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг махсус рухсатнома (лицензия) берувчи ташкилий бошқармаси бошлиғи Одилжон Абдуқаҳҳоров билан суҳбатлашиб, «Миллион»нинг лицензияси ўшанда нега олиб қўйилганига аниқлик киритди.

«‘Миллион’ қизиқчилар жамоасининг лицензияси уч йилча аввал олиб қўйилгани, яқинда эса қайтариб берилганидан кўпчилик хабардор бўлса керак. Аския, ҳазил-мутойибанинг ўзига яраша қонун-қоидалари бор. Уларнинг ҳазилларида меъёрдан ошиб кетган ҳолатлар бўлгани учун, жамоа лицензиядан маҳрум этилган эди», — дейди Одилжон Абдуқаҳҳоров.

«Орадан салкам уч йил ўтиб, улар ўз айбини тушуниб етди. Яқинда уларнинг лицензияси қайтарилди, жамоа ўзининг навбатдаги концертини тақдим этди. Бу галги концертда ҳазиллар миллий менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда саҳналаштирилди. Томошабинлар бу ҳазилларни, саҳна кўринишларини яхши кутиб олди, деб ўйлайман», — дея қўшимча қилди «Ўзбекнаво» вакили.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru