19:48 / 14.11.2016
11 145

«Ўзбекнаво» айни вақтда лицензияси йўқ санъаткорлар номини маълум қилди

«Ўзбекнаво» айни вақтда лицензияси йўқ санъаткорлар номини маълум қилди

«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг махсус рухсатнома (лицензия) берувчи ташкилий бошқармаси бошлиғи Одилжон Абдуқаҳҳоров бугунги кунда лицензияси йўқ санъаткорлар рўйхатини маълум қилди. Бу ҳақда журналист Феруз Муҳаммад хабар берди.

— Бирор машҳур санъаткорнинг лицензияси тугатилса, бу ҳақда «Ўзбекнаво» сайтида ахборот берилади, бироқ лицензия қайтарилгани ҳақида ахборот берилганини деярли кузатмаймиз. Нега шундай?
— Лицензия амал қилиш муддати тугагани ёки бошқа сабаб билан тугатилгани ҳақида эълон беришдан мақсад — уларнинг лицензиясиз концерт-томоша фаолияти билан шуғулланишининг, турли тадбирларга жалб қилинишининг олдини олишдир. Лицензия қайтарилгани ҳақидаги ахборотга келсак, бугунги кунда ҳар қандай санъаткор бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифалари орқали барчага маълум қилиши мумкин.

— Ҳозирда «Ўзбекнаво» кимларнинг лицензияси амал қилишини тўхтатиб қўйган?
— Бугунги кунда Ситора Фармонова, Сарвар ва Комил («Беном» гуруҳи), Тамила ва Замирнинг лицензияси амал қилиши вақтинча тўхтатилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Ўзбекнаво» айни вақтда лицензияси йўқ санъаткорлар номини маълум қилди