15:27 / 19.11.2016
18 690

Актриса Шахзода Матчонова турмушга чиқмоқда

Актриса Шахзода Матчонова турмушга чиқмоқда

Ўзбек киносининг истеъдодли актрисаси Шахзода Матчонова 16 ноябрь куни ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида бармоғига тақилган никоҳ узуги акс этган суратни ҳеч бир изоҳсиз жойлагандан сўнг, кўпчилик актриса турмушга чиқаётганлигини тахмин қилишди ва уни минглаб мухлислари табриклашни бошлади.

Шахзода Матчонова MyDay нашрига маълум қилишича, у ростдан ҳам турмушга чиқмоқда. Актрисанинг тўй тантанаси 25 ноябрда Тошкентдаги «Яккасарой» тўйхонасида бўлиб ўтиши белгиланган.

«Бўлажак турмуш ўртоғим билан анчадан буён танишмиз ва у шоу-бизнесга ҳеч қандай алоқаси йўқ инсон. Улар ким ва исмларини ҳозирча сизларга айтмайман (кулади). Ўзингиз вақти келганда кўриб, билиб оласизлар», - дея жавоб берди.

Фурсатдан фойдаланиб, ўзбек киносининг лобар актрисаси Шахзода Матчоновани чин қалбимиздан табриклаймиз. Унга аёллик ва оилавий бахтни тилаб қоламиз.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Шахзода Матчонова 1987 йилнинг 8 августида Нукус шаҳрида туғилган. У «Қалбим ўғриси», «Сўнгги лаҳза», «Ўзимдан ўзимгача» ва бошқа кўпгина фильмлардаги роллари орқали мухлислар қалбидан жой олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Актриса Шахзода Матчонова турмушга чиқмоқда