01:39 / 21.11.2016
10 133

Тамила ва Амира тахаллуси ва қўшиқларидан айрилди

Тамила ва Амира тахаллуси ва қўшиқларидан айрилди

"Маэстро" фирмаси рахбари продюсер Нажот Агзамов унинг ижодий қарамоғида бўлган уч хонанда Тамила, Амира Алибекова ва Ягоналар билан шартномаларни бекор қилгани хақида расман эълон қилди.

Нажот Агзамов: Тамила ва Амира Алибекова лойихалари шатрнома муддати тугагани муносабати билан тўхтатилди. Уларнинг "Маэстро" орқали берилган тахаллуслари хамда барча қўшиқлари фирма захирасида қолади.

Фақатгина Ягонанинг тахаллуси ва "Маэстро" билан шартнома даврида ёзилган қўшиқларидан фойдаланиш хуқуқи унга берилади.

Эслатиб ўтамиз, Тамиланинг асл исм шарифи Эсмеральда Рахматова, Амира Алибекованинг-Аделя Алибекова ва Ягонаники-Камилла Умарова.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Тамила ва Амира тахаллуси ва қўшиқларидан айрилди