Ариана Гранде, Жастин Бибер, Дрейк, Бейонсе ва 2016 йилги American Music Awards’нинг бошқа ғолиблари » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ариана Гранде, Жастин Бибер, Дрейк, Бейонсе ва 2016 йилги American Music Awards’нинг бошқа ғолиблари

Ариана Гранде, Жастин Бибер, Дрейк, Бейонсе ва 2016 йилги American Music Awards’нинг бошқа ғолиблари

20 ноябрь, якшанба куни Лос-Анжелесда 2016 йилги American Music Awards’нинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб ёзади «Дарё».

Маросимни Бруно Марс 24K Magic қўшиғи билан очиб берди. Унда Ариана Гранде «Йил артисти» деб топилди.
Ариана Гранде, Жастин Бибер, Дрейк, Бейонсе ва 2016 йилги American Music Awards’нинг бошқа ғолиблари

Жастин Бибер тўртта — «Йилнинг энг яхши видеоси» (Sorry), «Поп/рок йўналишидаги энг яхши ижрочи», «Поп/рок йўналишидаги энг яхши альбом» (Purpose) ва «Поп/рок йўналишидаги энг яхши қўшиқ» (Love Yourself) йўналишлари бўйича мукофотларни қўлга киритди.

Рианна учта — «R&B услубидаги энг яхши хонанда», «R&B услубидаги энг яхши альбом» (Anti) ва «R&B услубидаги энг яхши қўшиқ» (Work) йўналишларида ғолиб деб топилди.

Бейонсе энг яхши концерт шоу — Lemonade учун тақдирланди. Дрейк энг яхши хип-хоп ижрочиси деб топилди.

Селена Гомес «Йилнинг энг яхши поп/рок ижрочиси» йўналишидаги мукофотни қўлга киритди. Стинг мусиқа саноатига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди.
Ариана Гранде, Жастин Бибер, Дрейк, Бейонсе ва 2016 йилги American Music Awards’нинг бошқа ғолиблари

Шоуга модель Жижи Хадид ва актёр Жей Фароа бошловчилик қилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru