21:48 / 25.11.2016
8 305

Лола концертида илк бор куйлаган “Отмагай тонг” қўшиғининг яратилиш тарихини сўзлаб берди

Лола концертида илк бор куйлаган “Отмагай тонг” қўшиғининг яратилиш тарихини сўзлаб берди

Хонанда Лола 21-22-23 ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида ўзининг яккахон концерт дастурини тақдим этди. Коцерт дастурида асосан аксарият мухлисларнинг севимли қўшиқларига айланган “Сенга”, “Энди йўқ”, “Хайр”, “Хабар ол”, “Йиғлар осмон”, “Қайтмайди”, “Соғиндим”, “Билмайсан” каби хит тароналар ҳамда “Билмайсан” ва “Отмагай тонг” каби янги қўшиқлар ижро этилди, дейилади Даракчи нашрида.

Ўзбек қўшиқчилик санъатининг классик намунаси ҳисобланувчи “Отмагай тонг” таронаси Лола ижросида ўзгача жаранг сочди. Концертнинг биринчи куни Лола бу қўшиқ мазмунига унча мос бўлмаган либосда яъни калта, қора кўйлакда саҳнада кўриниш берган бўлса, кейинги кунлари “Отмагай тонг”ни ижро этаётганда миллий матодан тикилган чопон кийиб олди. Миллий матодан тикилган чопон эса миллий қўшиқни янада бойитди. Хонанда ўзининг Instagram`даги саҳифасида “Отмагай тонг”нинг яратилиш тарихи ҳақида сўзлаб берди.

“Мен бу манзарани тушимда кўргандим. Ўймакор дарвоза ва ёруғлик. Ғира-шира кўринган шарпа... Мен бир неча йил мобайнида мазкур илоҳий қўшиқни куйлаш ҳақида орзу қилардим. Ва бу ўз вақти келганида юз берди. Мен учун бу шоунинг кулминациясидан ҳам кўпроқ аҳамиятга эга. Бу ушалган орзу...”,—деб ёзади хонанда ўзининг Instagram`даги саҳифасида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Лола концертида илк бор куйлаган “Отмагай тонг” қўшиғининг яратилиш тарихини сўзлаб берди