4 декабрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев 88.61 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонгани бутун мамлакатда катта байрамга сабаб бўлди.
Шавкат Мирзиёевнинг номзодини ёқлаб, унга овоз берганлар орасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева ҳам бор. Актриса номзоднинг Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида ўтказган учрашувларида ҳам фаол иштирок этган эди.
Бугун Ўзбекситон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, актриса Раъно Ярашева таҳририятимиз билан боғланиб, Шавкат Мирзиёевга атаб бағишлов ёзганини маълум қилди.
Ўзбекистон, дуо қил!
Шукур, деймиз тангрига,
Йўлбошчи берди бизга.
Шижоатли, ғайратли,
Барчага шафоатли.
Халқни жондан севган,
Халқи, деб хизмат қилган
Ислом ота ёнида,
Ҳамфикр, ҳамкор бўлган.
Ўзбекистон аҳлининг,
Орзу-умидин билган,
Йўлбошчи берди бизга
Азизларни ёд қилиб,
Ва руҳини шод қилиб.
Кексаларни улуғлаб,
Дуоларини олган.
Ёш йигиту, қизларни,
Жажжи чақалоқларни.
Келажагин ўйлаган,
Хизматга бел боғлаган.
Шижоатли, ғайратли,
Нозик дид, фаросатли.
Йўлбошчи бердинг бизга,
Кекса, ёш, ўғил-қизга.
Деҳқонларнинг хизматин,
Қишки, ёзги меҳнатин.
Жуда яхши билган зот,
Халқ ғамини еган зот.
Санъат, адабиётни,
Англаб абадиятни.
Халқлар аро дўстликни,
Ҳамфикр, ҳамдўстликни.
Улуғлаган инсонни,
Йўлбошчи қилиб бердинг.
Қалбини билиб бердинг.
Шижоатли, ғайратли,
Барчага шафоатли.
Ўғлинг келди, боғлаб бел,
Ўзбекистон, дуо қил! “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди