Юлдуз Усмонова ҳақида Бош вазирга ёзган шоирага қандай жавоб қайтаришди? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-12-2016 | 11:41 ZAMIN.UZ / Маданият / 09 Декабр 2016
1 795

Юлдуз Усмонова ҳақида Бош вазирга ёзган шоирага қандай жавоб қайтаришди?

Юлдуз Усмонова ҳақида Бош вазирга ёзган шоирага қандай жавоб қайтаришди?

Бир ой аввал Фарғоналик шоира Бош вазирнинг қабулхонасига Юлдуз Усмоновани сахнага қайтаришни илтимос қилиб қўнғироқ қилгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун шоира Лола Собирова кеча унга, виртуал қабулхонадан телефон қилишгани ва жавоб хати йўллашганини маълум қилди.
Телефон жавобида Юлдуз Усмонованинг лицензияси анчадан буён қўлида эканлиги ва бемалол концерт бера олиши мумкинлиги маълум қилинган. Шу билан бирга концерт беришни истаган хонанда, ташкилот аввал ариза билан мурожаат этиши кераклиги айтиб ўтилган.

Телефон қўнғироғидан ташқари Шоира Лола Собировага жавоб хати ҳам йўлланган.

Жавоб хатида, Лола Собирова Юлдуз Усмонова Фарғонада коцерт бериши учун амалий ёрдам сўралгани ва унинг мурожаати телефон орқали аниқлаштирилгани баён қилинади. Ҳамда концерт беришни истаган хонанда ариза бериши ва бу ариза мутахассислардан иборат комиссия хулоасаси билан рухсат этилиши маълум қилинган.
Юлдуз Усмонова ҳақида Бош вазирга ёзган шоирага қандай жавоб қайтаришди?


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru