Тошкентда бўладиган «Президент арчаси»нинг энг арзон чиптаси 35 минг сўмдан сотувга чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
16-12-2016 | 16:54 ZAMIN.UZ / Маданият / 16 Декабр 2016
448

Тошкентда бўладиган «Президент арчаси»нинг энг арзон чиптаси 35 минг сўмдан сотувга чиқди

Тошкентда бўладиган «Президент арчаси»нинг энг арзон чиптаси 35 минг сўмдан сотувга чиқди

Янги йил кириб келиши арафасида Тошкент шаҳридаги «Туркистон» санъат саройида «Президент арчаси» театрлаштирилган концерт дастури намойиш этилиши анъанага айланган. Анъанага содиқ қолган ҳолда, бу йил ҳам 29–30 декабрь кунлари «Президент арчаси» театрлаштирилган концерт дастури ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дарё».

Хабарда таъкидланишича, чипталар 35, 40, 45 минг сўмдан «Туркистон» санъат саройи кассаларида сотувга чиққан. Таклифнома билан келган болаларга «Президент совғаси» ҳадя қилинади, концертга чипта харид қилиб кирган болаларга эса совға берилиши учун ота-оналар қўшимча пул тўлаши лозим.

Ушбу концерт дастури Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда «Томоша» болалар мусиқий театр-студияси ҳамкорлигида тақдим этилади.

Болажонлар учун «Томоша» болалар мусиқий театр-студияси томонидан тайёрланган театрлаштирилган мусиқий дастур намойиш этилади. Шунингдек, тадбирга таклиф этилган болаларга «Президент совғаси» Лола Каримова-Тиллаева бошчилигидаги «Сен ёлғиз эмассан» хайрия жамғармаси томонидан топширилади.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru