Франциялик афсонавий актриса Мишель Морган 96 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда "Франс Пресс" ахборот агентлигига асосланиб Kun.uz сайти.
Актрисага жаҳоншумул шуҳратни "Туманлар соҳилбўйи" (1938) фильмидаги Нелли роли келтирган, у бу фильмда Жан Габен билан бирга суратга тушган. Мутахассислар Морганни кинематограф тарихидаги "энг чиройли кўзлар" соҳибаси деб аташган.
"Кинематографнинг энг чиройли кўзлари сешанба куни, 20 декабрда, ҳаётининг 97-йилида абадий юмилди", дейилди хабарда.
Актриса Канн кинофестивалининг энг яхши аёл роль учун мукофоти (1946), кинематографдаги буюк хизматлари учун "Сезар" (1992) ва "Олтин шер" (1996) мукофотларини олган. 1960 йилда Морган Голливуддаги "Шон-шуҳрат хиёбони"да ўзи шарафига юлдуз билан тақдирланган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди