14:38 / 22.12.2016
13 923

Акбархўжа Расулов: “Устюртга йўл” туфайли “Борса-келмас”га бордим

Акбархўжа Расулов: “Устюртга йўл” туфайли “Борса-келмас”га бордим

Алишер Навоий номли кино саройида режиссёр Абдувоҳид Ғаниевнинг “Устюртга йўл” деб номланган фильм тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур фильм “Ўзбеккино” миллий агентлигининг буюртмаси билан “Қорақалпоқфильм” киностудиясида суратга олинган.

Фильмда бош ролларни Акбархўжа Расулов, Адиз Ражабов, Купжурсин Алланазаров, Шаҳзода Матчонова, Наргиза Салмонова, Абдураим Абдуваҳобов, Базарбай Назаримбетов сингари актёр ва актрисалар ижро қилишган.

Тақдимотга мусиқа ва кино олами вакиллари, хусусан Мадина Мумтоз, Акбархўжа Расулов, Адиз Ражабов, Шаҳзода Матчонова, Наргиза Салмонова, Абдураим Абдуваҳобов, Ҳилол Насимовлар меҳмон бўлишди.

Бундан ташқари тақдимотда Uz-Kor Gaz Chemical Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонаси бошқаруви раиси Ли Хонг Ёл ҳам иштирок этди.

Фильм ҳақида бош рол ижрочиси Акбархўжа Расулов шундай дейди:

“Фильмда ўз ишининг фидойиси образини гавдалантирганман. Бу инсон ҳақиқатдан ҳам Uz-Kor Gaz Chemical Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонасида фаолият юритадиган, ҳаётда бор инсон. Фильмни суратга олиш баҳонасида балки умрим мобайнида йўлим тушмайдиган, кўрмайдиган гўзал масканларни кўрдим. Фақатгина китобларда ўқиган «Борса-келмас» деган жойдаги “Туз кони”га бордик. Сўз билан таърифлаб бўлмайдиган даражада ҳайратланарли воқеалар жуда кўп бўлди. Фильм ҳақида, воқеалар ривожини мухлисларимиз фильмни кўриб ўзлари баҳо беришлари мумкин.”

Филм 21 декабрьдан бошлаб юртимиз кинотеатрларида намойиш қилинмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Акбархўжа Расулов: “Устюртга йўл” туфайли “Борса-келмас”га бордим