20:49 / 23.12.2016
7 276

Галина Мельникова Халқ артисти унвони билан тақдирланди

Галина Мельникова Халқ артисти унвони билан тақдирланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 декабр куни миллий телерадиокомпания сухандони Галина Мельниковага "Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти" фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади. Сухандон шу куни 80 ёшни қарши олди.

"Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясидаги кўп йиллик самарали ижодий фаолияти, дикторлик санъатини ривожлантириш, халқимизнинг маънавий салоҳиятини юксалтириш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун Галина Витальевна Мельниковага "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти" фахрий унвони берилсин", дейилади ҳужжатда.

Галина Мельникова — олий тоифали сухандон, телевидениеда 1956 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. У кўп йиллар давомида "Ахборот" информацион дастурида бошловчилик қилган, турли тантанали маросимларни олиб борган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Галина Мельникова Халқ артисти унвони билан тақдирланди