Каниза: Давронни гапига жавоб бермасам бўлмайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-12-2016 | 12:19 ZAMIN.UZ / Маданият / 27 Декабр 2016
3 178

Каниза: Давронни гапига жавоб бермасам бўлмайди

Каниза: Давронни гапига жавоб бермасам бўлмайди

Миллион жамоаси аъзоси Даврон Кабулов билан Канизанинг ўртасидаги бўлаётган ишлардан хабарингиз бор.

Интернет оламида Каниза, Даврон Кабуловни оиласини бузганлиги учун судга бермоқчилиги ҳақида гап сўзлар тарқалди ва Даврон Кабулов бунга муносабаатини билдириб ўтган эди. Албатта ҳалқ бир тарафлама фикрлар билан танишган ҳолда кимдир Каниза тараф кимдир Даврон Кабулов томон бўлди.

Даврон Кабуловнинг фикрлари Канизага ёқмаган кўринади. Бир неча соат олдин Каниза ўзининг фейсбукдаги саҳифаси орқали Даврон Кабуловга жавоб хати ёзди.

Каниза қуйидагиларни жавоб хати сифатида ёзган:

Даврон Кабуловнинг матнига жавоб бермасам бўлмайдиган кўринади. Инсонга инсоф керак! Мавзу нимадаю у нималарни қавлаб ёзди? Туҳматлар ҳам эви билан!

1. Нега 3 ой ўтгач? Чунки “Миллион” концертига ҳамма ҳам тушавермайди, мени танишларим ва қариндошларим ҳам албатта, бу бир халқона байрам эмаски хамма дарров билса, ўзларига баҳони кўп беришмасин, бу Озодбек Назарбеков ёки Юлдуз Усмонова концерти эмаски ундаги хитлар эртасидан халққа тарқалса.

2. 3 ой ўтиб энди онам билгани ҳам шу билан боғлиқ, онам АҚШда, интернетга энди қўйилди!

3. Пиар мен қилаётган бўлсам, мени диским сотувга чиққани йўқ, ҳамма пиар хозир аслида “Миллион” ва унинг диски фойдасига бўлмоқда. Балки шу сабаб Даврон умуман мавзудан ташқари эшитган қандайдир фисқу фасодлардан тузилган матн тузиб тарқатиб ётибди? Жангга тенглашгани аёл киши ва маъмуримдан тортиб то кимни концертига тушишимгача йиққан мавзудан йироқ мишмиш билан тўлдирган ўша матнида нима асос ва нима мантиқ бор?

4. Титрсиз репетитсия бўлган деб тан олган Даврон: Репетитсияга қатнашган дегани бу бир ой ёки бир ҳафта ва бир кун аввал ҳам эмас, чунки аслида Гулсанам Мамазоитова билан чиқишаётган эди, Гулсанам опага улар ўзларини истаган тарздаги ҳазилларига куч топа олмагани боис концертни иккинчи куни мени таклиф этишган ва фақат бир маротабагина титрсиз репетитсия қилинган ва буни радиода ўзи тасдиқлади! Нега икки хил гаплар? Давронни радиодаги гапи: https://www.youtube.com/watch?v=AuDCyRaJCJ0 тингланг! Репетитсия бир кун бўлиб ва унда титр бўлмаган бўлса нима деб ўзини оқлаяпти яна?! Репетитсияда фақатгина мени бош кийимларим билан прикол қилиш ҳақида менга айтилган! Шунга кўнганман! Жасур Умировдан тортиб то ҳамма гапларни Даврон ўзи тузиб берди. Мен концертда чиқишимга ҳам розилигим фақат мени имиджим ва бошимдаги нарсалар приколига розилик бўлган! Даврон инсоф билан бўлсин! Нега шуни мард бўлиб тан олмаяпсиз?! Уят эмасми?! Нега келишилмаган титр қўйиб юборилган? Концерт кунлари бир икки мартта экранга қараб ундаги ёзувларга унчалик аҳамият бермадим тушунмадим ҳам, чунки бу режада бўлмаганку. Улар ёмон нарсаларга шама эканини билмаганман.

5. Мавзудан умуман ташқаридаги йиғиб мени яна камситаётган матнингизга : Шаҳзодами бошқами ҳамиша ҳаммани хурматини жойига қўйиб қуруқ қўл билан бормаганим ҳам муҳокама бўлгани яна бир бора шоу-бизнесда оқибат ортиқча эканини тасдиқлайди. Лекин, хар бир эшитгандим ва туюлгандир деган нарсани ёзаверса... бу нарсалар аёлларга хосроқмиди дийман. Бирор нарса ҳақида тахмин ёки эшитган иғвони айтишдан аввал уни текшириш тугул одам сал фахм фаросатини ишлатса тўғри бўларди. Ўзи уни нима алоқаси бор ўзи бу мавзуга? Таклифнома сотиб олиб яна ташаккур деганимни эслай олмадим, мантиқсиз! Гаплар исботи билан бўлсин Давронбек, у мавзудан ташқари ва ғийбат бўлса хам! Ва умуман олганда, қайсидир бир санъаткор айтганди: “Мен концертимга артистларни таклифнома бериб уларни машхурлиги ортидан ўзимга реклама қилганимдан кўра улар ўзлари чипта сотиб олиб келганлари мана шу мени қўллаб қувватлагани ва менинг улар олдидаги хурматим” деб. Илойим “Миллион”чилар куни келиб шу даражага етсинки текин таклифнома тарқатиб олд қаторларни машхур чехралар билан тўлдиришмасину у санъаткорлар хаммаси чипта сотиб олиб келиб яна гуллар хам олиб келишсин.

Фақат кимларнидир камситиш орқали ва ёки фақат уятсиз мавзуларга шама билан концерт қўймай, хақиқий ижод билан изланиб халқона мавзуда эл қалбидан жой олишсин. Чойхона аудиторияси учун эмас, оила билан кўриб тан беришлик санъати даражасида устиларида ишлаб ривожлана олишсин! Мана шунақа ижодан катта кучга эриша олишсин!

6. Турмуш ўртоғини элга реклама қилмайдиган санъаткордан кўра бугунги кунда кўз-кўз қилиб реклама қиладиганлари кўплиги учунам эрим борми йўқми долзарб мавзу экани албатта аянчли. Қанча санъаткор беркитган ва бугунги кунда ҳам бола-чақали бўлиб кетган хамки эрини кўрмагансиз. Шу учунам бу ШАХСИЙ худуд. Узр, эрим санъат оламидан бўлганида у ўзини реклама қилишни истаган бўлармиди. Кечирасизлар энди эримни маъмурим қилиб уни реклама қилиб юрмаганимга.

7. Илк маъмурим қамалиб чиққани сир эмас ва бу жиноят ишини кўп санъат оламидагилар гувохи бўлишган. У ўзини айбини ҳам тан олган. Мен эмас, у ўзини жинояти учун қамалган. Санъат оламида худди бошқа ҳечкимни маъмури пулга туширмаганам ва у хонандалар ариза ҳам ёзишмаганам. Узр катта пулга тушуриб кетган жиноятчига сотилган уйимни кечирмаганим учун. Узр у мен ва онамни ўша вақтлар уйсиз кўчада қолдиргани учун арз қилганимга.

8. Эркак киши санъаткорми ё масхарабозми, куни аёлларни саҳнага олиб чиқиб камситиб шу орқали пул топишдан асрасин! У эркаклигини унутиб қўймасин экан!

Айтмоқчи бўлганларим шу эди. Ҳаммага эътибор учун раҳмат. Аёлманда уйим нотинч бўлган пайти эмоцияда оилам бузулди деб шошиб гапирворибман. Майли нима бўлса буёғи пешонадан. Аёл киши билан олишиш даражасига боришни ўзига эп кўрмаган ва майдагап бўлиб умуман бошқа ғийбатлардан фойдаланган ҳолда ўзини айбини ёпишга ҳаракат қилмайдиган мардларга чексиз ҳурматим! Мард ва жиддий эркаклар бор бўлсин ҳаётда!
УЗР!


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru