Ўзбекистонда “44-рақам” фильми намойишлари бекор қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда “44-рақам” фильми намойишлари бекор қилинди

Ўзбекистонда “44-рақам” фильми намойишлари бекор қилинди

Ҳолливуд киноижодкорлари томонидан суратга олинган “44-рақам” фильми Ўзбекистондаги кинотеатрлар дастуридан олиб ташланган. Бу ҳақда Premier Hall кинотеатри ходими маълумоти'га асосланиб "Kun.uz" хабар бермоқда.

Шунингдек, Next Cinema кинотеатри вакили ҳам шу масала юзасидан таҳририят томонидан қилинган мурожаатга жавобан “Бекор қилинди” дея маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, бу фильм намойиши аввалига, 15 апрель куни Россияда, 16 апрель куни эса Қозоғистон, Беларусь ва Қирғизистон давлатларида бекор қилинган эди.

Маълумот учун, режиссёр Даниэль Эспиносанинг фильмида актёрлар Том Харди ва Гэри Олдманлар бош ролларни ижро этган. Сюжетга кўра, Том Харди ижросидаги бош қаҳрамон 44 нафар болани ўлдирган қотилни қидиради, айни пайтда унга қарши иш бошлаган хавфсизлик хизмати ходимлари таъқибидан қочиб юришга мажбур бўлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru