Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков мухлисларини «алдади» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков мухлисларини «алдади»

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков мухлисларини «алдади»

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг «Ардоғимдасиз» номли концерт дастури реклама ва эълонларида катта қилиб ёзилган «фонограмма орқали ижро этилади», деган ёзув кўпчиликнинг ғашига теккан эди. Бу ҳақда «Даракчи»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Кўпчиликда «Нега, ахир Озодбек жонли ижро қила олади-ку?! Ҳеч бўлмаса, у жонли айцин», деган эътирозлар пайдо бўлган эди. Бундай гапларга концертнинг биринчи кунидаёқ чек қўйилди. Чунки шу кундан бошлаб 24 апрелга қадар давом этадиган концерт дастури 100 фоиз жонли ижрода бўлиши айтилди.

Шу тариқа, Озодбек Назарбеков иккинчи бор фонограммадан бутунлай воз кечиб, мухлисларини «алдади».

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru