Насиба Абдуллаева ўзи учун қайта кашф қилган ўзбек эстрада хонандаси ҳақида гапирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-01-2017 | 18:07 ZAMIN.UZ / Маданият / 05 Январ 2017
657

Насиба Абдуллаева ўзи учун қайта кашф қилган ўзбек эстрада хонандаси ҳақида гапирди

Насиба Абдуллаева ўзи учун қайта кашф қилган ўзбек эстрада хонандаси ҳақида гапирди

Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева ёш хонандалардан бирини ўзи учун қайта кашф қилганини айтди. Насиба Абдуллаева хонанда Шоҳруҳхоннинг “Алдамадим” қўшиғини мароқ билан тинглаётганини маълум қилди, деб ёзади “Даракчи” нашри.

“Ҳақиқатдан ҳам бу қўшиқни жуда мазза қилиб тинглаяпман. Ишонсангиз, машинада Самарқанддан Тошкентга келгунга қадар қайта-қайта тинглаб, Шоҳруххонга жўр бўлиб куйлаб келдик. Айниқса, мусиқа қисмини эшитганимда кўнглим яйради. Бу қўшиқнинг мусиқасида ўзимга яқин оҳангларни топгандай бўлдим. Ҳамма санъаткорлар билан салом-алик қиламиз, куйлаган қўшиқларини эшитамиз. Бироқ биргина мусиқа икки ижодкорни ўзи сезмаган ҳолда яқинлаштириб қўяр экан. ‘Алдамадим’дан кейин мен Шоҳруххони ўзим учун қайта кашф қилдим”—дейди Насиба Абдуллаева “Даракчи” газетасига берган интервьюсида.

Насиба Абдуллаева билан интервьюнинг тўлиқ талқинини “Даракчи” газетасининг 5 январь, пайшанба куни сотувга чиқадиган 1-сонида ўқишингиз мумкин.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru