Райҳоннинг концертига қалбаки таклифномалар тарқатилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
08-01-2017 | 01:57 ZAMIN.UZ / Маданият / 08 Январ 2017
291

Райҳоннинг концертига қалбаки таклифномалар тарқатилмоқда

Райҳоннинг концертига қалбаки таклифномалар тарқатилмоқда

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг 20-24 февраль кунлари концерт дастури тақдим этиши ҳақида хабар берилган эди.

Концертга тайёргарлик кўрилаётган айни пайтда дастур учун қалбаки таклифномалар тарқатилиши кузатилмоқда. 27 декабрь куни “Истиқлол” санъат саройи ходимлари сарой ёнида сотилаётган қалбаки таклифномаларни олиб қўйишган. Қайд этиш жоиз, бу каби ҳолат аввалги йилларда ҳам кузатилган.

Концерт ташкилотчиси Proart компанияси одамларни алданиб қолмасликлари учун огоҳлантириб, қалбаки таклифноманинг кўринишини эътиборингизга ҳавола этди.

хабарда ёзилишича, ҳақиқий таклифномалар ҳали сотувга чиқарилмаган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru