«Олтин глобус» мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-01-2017 | 13:37 ZAMIN.UZ / Маданият / 09 Январ 2017
193

«Олтин глобус» мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди

«Олтин глобус» мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди

Американинг Лос-Анжелес шаҳридаги «Беверли Хилтон» меҳмонхонасида «Олтин глобус» киномукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб ёзади «Дарё» нашри.

«Олтин глобус» мукофотини «Энг яхши комедия ёки мюзикл» йўналишида «Ла-Ла Ленд» (La La Land) фильми қўлга киритди. Шунингдек, ушбу картина энг яхши режиссёрлик иши, энг яхши сценарий, мусиқа ва оригинал қўшиқ йўналишларида ҳам мукофотларга эга бўлди.

Бундан ташқари, Райан Гослинг ва Эмма Стоун мазкур фильмда ижро этган бош роллари учун мукофотга лойиқ деб топилди.

«Ой нури» (Moonlight) энг яхши драматик фильм деб топилди. «Энг яхши драматик актёр» йўналишида «Манчестер» (Manchester by the Sea) фильмида бош ролни ижро этган Кейси Аффлек ғолиб бўлди. Изабель Юппер эса «У» (Elle) фильмидаги роли учун энг яхши драматик актриса деб тан олинди.

Энг яхши драматик сериал «Тож» (The Crown) бўлди. «Энг яхши анимацион фильм» йўналишида мукофотни «Ҳайвонлар мамлакати» (Zootopia) мультфильми қўлга киритди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru