Сабина Мустаева телешоуда ютган мукофот пулини хайрия қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Сабина Мустаева телешоуда ютган мукофот пулини хайрия қилди

Сабина Мустаева телешоуда ютган мукофот пулини хайрия қилди

Россияда “Биринчи канал” томонидан ўтказилган “Голос. Дети” лойиҳасининг иккинчи мавсумида ғалаба қозонган ўзбекистонлик 14 ёшли қўшиқчи Сабина Мустаева хайрия тадбирида иштирок этди ва жамғарма учун 500 минг рубль ҳадя қилди, деб ёзади Kun.uz.

“Мен ўз пулларимни хайрия учун сарфладим. Бу пуллар болалар уйидаги тарбияланувчилар, жониворлар ҳамда ногиронлар учун ишлатилишини истайман. Буни болалигимдан бери орзу қилардим”, дейди Сабина.

Маълумот учун, телешоудаги ғолиблик учун Сабина Мустаева 10 минг долларлик (500 минг рубль атрофида) мукофот пули олганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru