Юлдуз Усмонова “Истиқлол” саҳнасида 13 кун концерт беради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
11-01-2017 | 12:14 ZAMIN.UZ / Маданият / 11 Январ 2017
1 189

Юлдуз Усмонова “Истиқлол” саҳнасида 13 кун концерт беради

Юлдуз Усмонова “Истиқлол” саҳнасида 13 кун концерт беради

10 йиллик танаффусдан сўнг катта саҳналарга қайтган Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг концерт беришини кутаётганлар талайгина. Хонанда Ўзбекистондаги энг муҳташам саройлардан бири бўлган “Истиқлол”да сўнгги бор 2007 йилда концерт берганди.

Катта саҳналарга қайтган Юлдуз Усмонова ва ниҳоят концерт кунларини эълон қилди.

Ишончли манбаларимиз етказган маълумотларга қараганда, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг 10 йиллик танаффусдан кейинги илк концерт дастури 11-23 апрель кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтади.

Усмонова навбатдаги концерт дастурини “Эй, азиз инсон”деб номлади. 13 кунлик концерт дастурининг чипталари қачон сотувга чиқиши ва нархлари ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru