12:25 / 16.01.2017
9 858

Селена Гомес сочларини нега кесди?

Селена Гомес сочларини нега кесди?

Селена Гомес номи бутун дунёга машҳур. Ўзининг бетакрор гўзаллиги ва беғуборлиги билан миллионлар қалбини забт этган америкалик истеъдод эгасини қадам қўймаган соҳаси йўқ. Кино актрисаси, телебошловчи, қўшиқчи, бастакор, продюсер, дизайнер, модель, саҳоватпеша.. буни санаб адоғига етиб бўлмайди. 2012 йилдан эътиборан у ЮНИСЕФ элчиси вазифасида ҳам жамоат ишларида фаол иштирок этиб келмоқда. Айна шу йили Селена Гомес Glamour журнали версиясига кўра йил аёли дея эътироф этилди.
2009 йилдан эътиборан мусиқа оламига кириб келган истеъдод эгаси оламшумул муваффақиятга эришди.
Унинг ҳар бир ҳаракати миллионлаб мухлислари эътиборида туради.
Куни кеча унинг узун сочларини кесгани тўғрисидаги хабар катта шов-шувларга сабаб бўлди. Унинг янги образдаги, янги боб усулидаги турмаги билан тушган суратни стилист Ханга Ванго ўз микроблогида барча билан улашди. Қисқа муддат ичида бу хабар миллионлаб “лайк” йиғди. “Селена Гомес нега сочларини кесди”, “Ажойиб”, “Янги турмак ярашибди” каби изоҳлар тўлиб кетди.
Инсонлар жуда қизиқда, куннинг бош мавзуси 26 ёшли қўшиқчининг турмагини муҳокама қилишдан иборатми? Ижтимоий тармоқлар шунчалик ижтимоийлашиб кетдики, инсонлар ижтимоий ҳаётдан узилиб қолишмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўтган йили уч ой давомида Гомес бетоблиги туфайли Instagram тармоғига кирмаган бўлсада, 2016 йил давомида «Instagram қироличаси» унвонини ўзида сақлаб қолди. Унинг саҳифасида 104 миллионта обуначи бўлиб, бу борада абсолют рекорд ҳам айнан унга тегишли.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Селена Гомес сочларини нега кесди?