Ўзбекистонда Doctor D тахаллуси билан яхши таниш бўлган малакали шифокор ва актёр Дилмурод Эргашев оиласи оғир жудоликка учради.
18 январь куни шифокор-актёр Дилмурод Эргашев ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали отаси вафот этганини хабар қилди.
“Муҳтарам азизларим! Меҳрибоним, азиз отажонимдан ажралиб қолдим. Бошимдаги тожим эдилар. Оллоҳ, отагинамни ўзинг раҳматингга олгин”, деб ёзади Дилмурод Эргашев.
Маълумот учун, Дилмурод Эргашев 30 йиллик шифокорлик фаолиятига эга. Doctor D номи билан шуҳрат қозонган шифокор Европа урологлар ва андрологлар ассоциациясининг аъзоси саналади. Дилмурод Эргашевни томошабинлар “Келгинди куёв”, “Кўргим келади”, “Жодугар”, “Шайтанат”, “Қалбаки дунё”, каби фильмлардаги роллари орқали яхши танишади.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан шифокор-актёр Дилмурод Эргашевга ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди