12:54 / 23.01.2017
9 719

Муниса Ризаева Бокуда нима қилади?

Муниса Ризаева Бокуда нима қилади?

Ҳозиргина ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузларидан бири Муниса Ризаева Тошкент халқаро аэропортидан самолётга ўтириб, Озарбайжоннинг Боку шаҳрига учиб кетди. Бу ҳақда Муниса Ризаева ўзининг Инстаграмдаги аккаунтида маълум қилди, деб хабар бермоқда “Водиймедиа”.

Шаддодлиги, жунбушкор ҳаракатлари билан мухлислар орттирган Муниса қўналғада ўтирган сурати остига, “Боку, мени кутиб ол!” дея пост қолдирган. Мухлислари унга кўплаб изоҳлар ёзиб, сафари бехатар бўлишини тилашган. Бокунинг Дубайдан ўтиб кетгани, чиройига чирой қўшилгани ҳақида фикрлар билдирилган.

Қўшиқчининг ўзи Бокуга нега сафар қилаётганини маълум қилмаган. “Водиймедиа”га яқин манбаларнинг маълумот беришича, Муниса Ризаева Бокуда кичик доирада концерт бериши кутилмоқда.

Муниса 2013 йилда Бокуда машҳур озар қўшиқчиси Бейимхоним Велиева билан бирга Туркиянинг TRT Avaz каналининг дастурида иштирок этгандан бери маҳаллий санъат ихлосмандларининг севимли қўшиқчисига айланган. Озарбайжон медиаси вакиллари у ҳақда ёзишганда “Ўзбекистон гўзали” деган сифатни қўшиб ёзишади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Муниса Ризаева Бокуда нима қилади?