Ўргимчак-одам роли учун номзодлар аниқланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўргимчак-одам роли учун номзодлар аниқланди

Ўргимчак-одам роли учун номзодлар аниқланди

Sony ва Marvel компаниялари Ўргимчак-одам ролига якуний номзодлар рўйхатини тузиб чиқди. Бу ҳақда thewrap.com сайтига асосланиб Kun.uz хабар бермақда.

Рўйхатда 5 актёр, яъни Нет Вульф, Eйса Баттерфилд, Том Холланд, Тимоти Шаламе ва Лиам Жеймс номлари киритилган бўлиб, улар билан яқин 2-3 ҳафта оралиғида музокараларга киришилади.

Таъкидлаш жоизки мазкур номзодлар «Капитан Америка: Фуқаролар уруши» фильмида Ўргимчак-одам ролини ижро этиши керак.

Ўргимчак-одам ҳақида бундан аввал ҳам икки фильм суратга олинган бўлиб, улардаги қаҳрамонлар ролини ижро этган актёр ва актрисаларнинг келажакда бу лойиҳада қатнашиши номаълумлигича қолмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru